Роббен "Бавария" билан шартномасини 2017 йилга қадар узайтиради

Tolibjon Qosimov
5 фев 2014
"Бавария" ярим ҳимоячиси Арьен Роббен февраль ойи охирига қадар Мюнхен клуби билан шартномани узайтиради.
Янги келишув 2017 йилга қадар тузилади. Роббеннинг ҳозирги шартномаси 2015 йилда ўз ниҳоясига етади.

Бу мавсумда голландиялик футболчи бундеслигада 14та ўйинда 7та гол урди.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sports.ru