

"Манчестер Сити" айни дамда 57 очко тўплаган ҳолда пешқадам бўлиб турибди. Захирасида икки ўйин бор "Ливерпуль" эса 45 очко тўплаган.
"Барчаси жамоанинг ўз қўлида. Аммо ҳозир уларда жароҳатлар кўпайиб кетди. Тўғрисини айтсам, фарқ қисқаргани деярли сезилмаяпти. Фақатгина "Сити"нинг ўзи ўзини совриндан махрум қилиши мумкин деб ўйлайман.
Стандартлардан қўрқмаслик керак. Кўпчилик "Сити"ни чемпион бўлди деб ўйламоқда. Аммо бу ҳали расман амалга ошганича йўқ. Шу сабабли "Ливерпуль" курашни давом эттиради. "Челси"да эса пасайиш бўлмоқда. Бироқ бу жамоа тезда ўзига келиб олади", - деди Ричардс.



