Рибкин “Металлург” билан шартнома имзолади

Narzulla Saydullayev
13 янв 2018
“Пахтакор”, “Қўқон 1912” жамоаларидаги иштироки орқали футбол мухлисларига яхши таниш бўлган Никита Рибкин “Металлург” жамоаси билан бир йиллик шартномага имзо чекди.

Айни пайтда биринчи рақамли дарвозабон ролига Рибкиндан ташқари Зафар Сафаев, Тимур Тўйчиев ҳамда Акобир Қаюмовлар даъвогарлик қилишяпти.

Ўтган ҳафта давомида бекободликлар қароргоҳини тарк этган футболчилар ҳам бўлди. Жумладан, ярим ҳимоячи Дилмурод Каримов Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасида машғулотларда қатнашаётган бўлса, Аюбхон Нўъмонов “Навбаҳор” жамоасида тўп суришни ихтиёр этди. 



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: “Металлург” матбуот хизмати