

Euro United'нинг маълум қилишича, футболчи фаолиятини Осиёда давом эттириши мумкин. Ҳозирда Риберига Қатарнинг "Ал-Садд" ва "Ал-Духайл" ҳамда С.Арабистонининг "Ал-Наср" клублари қизиқиш билдирмоқда.
36 ёшли футболчи жорий мавсум мюнхенликлар сафида 34та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 5 бора ишгъол этган ҳолда 3та ассистни ўз ҳисобига ёзиб қўйган.



