«Рейнджерс» Шотландия премьер-лигасига қайтди

Narzulla Saydullayev
6 апр 2016
«Рейнджерс» клуби 33та ўйиндан 80 очко тўплаб муддатдан аввал Шотландия премьер-лигасига қайтди.

Мамлакатнинг энг совриндор клуби 2011/12 йилдан буён премьер-лигада ўйнамай келаётганди. Ўша мавсум сўнггида Шотландия футбол Ассоциацияси ва Шотландия премьер-лига қарорига кўра «Рейнджерс» молиявий муаммолар туфайли иккинчи лигага тушириб юборилган эди.

2014/15 йилги мавсум сўнггида «Рейнджерс» премьер-лигага чиқиш учун ўйинда «Мотеруэлл»га ютқазиб қўйганди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: eurosport.co.uk