Рэтклифф "Манчестер Юнайтед"га қанча сармоя киритиши маълум бўлди

Mirjalol Normatov
3 ноя 2023
Жим Рэтклифф акцияларни сотиб олиши биланоқ "Манчестер Юнайтед"га 245 млн фунт сармоя киритади.

Ушбу ой охирига қадар миллиардер клубнинг 25 фоиз акциясини сотиб олиши кутилмоқда. Дастлабки тикиладиган пуллар эса МЮ инфратузилмаси учун ишлатилади.

Олдинроқ айтилганидек, "Ineos" кимёвий компанияси асосчиси "Юнайтед"нинг 25 фоиз акциясини 1,3 млрд фунтга сотиб олмоқда. Шу орқали британиялик тадбиркор МЮни тўлақонли сотиб олишдаги илк қадамни ташлайди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky News