Рэшфорднинг ижараси деярли ҳал. Маошни "Астон Вилла" тўлайди
01 фев 18:58
Янгиликлар
Рэшфорднинг ижараси деярли ҳал. Маошни "Астон Вилла" тўлайди
Маркус Рэшфорд мавсумнинг қолган қисмини "Астон Вилла"да ўтказади.
Маълумотларга кўра, трансфер борасидаги музокаралар якуний босқичда. Ижара июнгача бўлади, "Астон Вилла" футболчининг маошини тўлиқ тўлайди. Ҳозир сотиб олиш бўйича музокаралар кетмоқда.
Рэшфорд Унаи Эмери билан мулоқот қилишга улгурган. "Астон Вилла" уни қўлга киритишга уринаётганидан хабардор.
Англиялик 2024 йилнинг 12 декабридан бери жамоа бош мураббийи Рубен Аморим қарори бўйича майдонга тушмаяпти.
Маркус Рэшфорд жорий мавсум АПЛнинг 15та учрашувида майдонга тушиб, 4та гол урди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Фикрлар