Рейна бугун «Бавария» билан шартнома тузади

Narzulla Saydullayev
8 авг 2014
«Ливерпуль» дарвозабони Хосе Рейна бугун «Бавария» билан шартнома тузади.
«Мюнхенга хуш келибсан, Пепе Рейна. Тиббий кўрик муваффақиятли ўтди. Шартнома эртага имзоланади», — деб хабар бермоқда «Бавария» клубининг Instagram саҳифаси.

Рейна «Бавария»га 2 миллион фунт эвазига ўтаётгани хабар қилинганди.

31 ёшли посбонга «Наполи» ва «Милан» ҳам қизиқаётганди. Бироқ бу клублар Рейнага ҳафтасига 100 минг фунт маош беришга тайёр эмасди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru