Ребров: “Роналду биз билан ўйнайди деган умиддаман”

Eldor Akmurzayev
3 ноя 2020, 19:20
“Ференцварош” устози Сергей Ребров ЕЧЛ 3-тури доирасида эртага бўлиб ўтадиган “Ювентус”га қарши баҳс олдидан ўз фикрлари билан бўлишди.

“Барча ўзини Месси ва Роналду каби ўйинчиларга қарши баҳсларда синаб кўришни истайди, шу сабаб Криштиану майдонга тушади деб умид қиламан. Футболчиларим учрашувга тайёр, кучли томонларимизни биламиз. “Ювентус”да ажойиб таркиб борлиги аниқ. Роналду, Дибала, Мората – дунёнинг энг яхши футболчилари. Бироқ, “Ювентус” шунчаки машҳур номлар йиғиндиси эмас, улар бир жамоа бўлиб ҳаракат қилади.

Пирло? У дунёдаги энг яхши футболчилардан бири бўлган ва мураббий сифатида футболга янги ғояларни олиб кирмоқда. Унинг келажаги порлоқ”, дейди Ребров.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: UEFA