Ребич Туркия клубига ўтди
01 авг 2023 11:30
Янгиликлар
"Бешиктош" ўзининг расмий сайти орқали "Милан" вингери Анте Ребич билан шартнома имзолаганини эълон қилди. Томонлар 2 йиллик шартнома имзолашди.
Трансфер суммаси расман маълум қилинмади. Журналист Фабрицио Романонинг ёзишича, "бургутлар" футболчи учун бонуслар билан бирга 2 миллион евро тўлайди.
Хорватиялик футболчи янги жамоасидан йилига 2,5 миллион евро ишлаб топади. Шунингдек, у шартнома имзолагани учун 280 000 евро миқдорида бонус олади.
Ребич 2019 йилдан бери "Милан" сафида тўп тепади. Умуман олганда, 29 ёшли вингер "россонери" сафида 123 та ўйин ўтказиб, 29 та гол урган ва 17 та голли узатмани амалга оширган.
Фикрлар