Ребич машғулотларга қайтди ва "Милан"га "Интер"га қарши ўйинда ёрдам бера олади

Alisher
6 ноя 2021
"Милан" ҳужумчиси Анте Ребич жароҳатидан тикланди ва умумий гуруҳда машғулотларни бошлади.

28 ёшли хорватиялик футболчи 7 ноябрь куни бўлиб ўтадиган "Интер"га қарши Италия чемпионати 12-тур доирасидаги ўйинда жамоасига ёрдам бера олади.

Ребич 2021/22 йилги мавсум "Милан" таркибида 10та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 2та ассист қайд этди. 





AlisherМуаллиф
Манба: Football Italia