UZ

Сўнгги янгиликлар

10:20Превью. Ўтган тур мағлуб бўлган "Андижон" ва "Машъал" ўзаро баҳс олиб боради  0 09:53Флик йирик ғалабадан сўнг футболчиларини танқдид қилди  1 09:25Превью. Сўнгги турда ғалаба қозонган "Қўқон-1912" ва "Сурхон" баҳсида устунлик ким томонда?  0 08:58Гвардиола таркибдан норози эканлигини маълум қилди  7 08:40Ўртоқлик ўйинлари. "Интер" ва "Ювентус" ғалаба қозонди, "Рома" эса Саудия клуби билан дуранг ўйнади  0 08:27Sofascore. "Нол"га ўйнаган Алиқулов ва Ҳусанов, гол урган Ғаниев кечаги учрашувларда неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:56Суперлига. Бугун яна 3 та учрашув бор  1 07:25МЛС. "Интер Майами" "Лос-Анжелес Гэлакси"ни мағлуб этди, Месси захирадан тушиб, гол ва ассист қайд этди  4 06:55Суперлига. "Навбаҳор" дербида ютқазди, "Насаф" ва "Динамо" эса ўз майдонларида ғалаба қозонишди  2 01:35Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Аланяспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов тўлиқ ўйнади  1 01:31"Бавария" — Германия Суперкубоги соҳиби  0 01:07U-21 биринчилиги. Йовович ва Марушич "Насаф"га гол урди, "Сўғдиёна"дан суперкамбэк, пешқадамдан мағлубият  2 00:39Рўзиқул Бердиев: "Мақсадимиз чемпионликни ўзимизда сақлаб қолиш"  5 00:37Ла Лига. "Барселона" йирик ғалаба билан бошлади, "Мальорка" биринчи бўлимдаёқ тўққиз киши бўлиб қолганди   51 00:11"Челси" "Милан" ярим ҳимоячисини қўлга киритмоқчи  0

"Реал"нинг XXI асрдаги энг кучли 11 нафар футболчиси Янгиликлар

"Реал"нинг XXI асрдаги энг кучли 11 нафар футболчиси

Бугун 2000 йилдан сўнг "Реал" шарафини ҳимоя қилган энг кучли 11 нафар футболчи ҳақида эслаб ўтамиз.


Икер Касильяс



"Реал"нинг доимий биринчи рақамли посбони. Клубнинг яхши ва ёмон кунида доимо бирга бўлиб келган. Албатта, дастлабки мавсумларда хатолар бўлиб турган. Бироқ, уни истеъдоди туфайли барча кечира оларди. Айнан мана шундай қўллаб-қувватлашлар остида у ўз мамлакатининг энг яхши дарвозабонига айлана олди.
Аммо, Икернинг "қироллик клуби"дан кетиши яхши бўлмаганди. Майли, Касильясни бугунги кунда унинг қай тарзда кетгани учун эмас, ажойиб ўйинлари туфайли ёдимизда сақлаймиз.


Роберто Карлос



Ўз вақтида дунёнинг энг кучли чап қанот ҳимоячиси бўлган. Жаримадан берадиган кучли зарбалари эсингиздан чиқиб қолмадими? У шунингдек жамоадошлари учун ҳам ажойиб вазиятлар яратиб бера оладиган футболчи эди.


Пепе



Моуриньо даврида у дунёнинг энг кучли ва неадекват ҳимоячисига айланди-қолди. Футболчи рақибларини шунчаки "еб қўярди". Хаттоки, бир марта 10 та ўйинга ҳам дисквалификация олган. "Қироллик клуби"га Карло Анчелотти келганидан сўнг эса у мавсум давомида Мессидан ҳам кам сариқ карточка олди.


Серхио Рамос



"Тилла бола"нинг "Севилья"дан "Реал"га кўчиб ўтганида роса гап-сўзлар бўлганди. Ўшанда мадридликлар ҳимоячи учун яхшигина пул тўлашганди. Бироқ, бугунги кунда Рамоснинг жамоадаги ўрнини ҳисобга оладиган бўлсак "Реал" ўша пайтда ушбу трансферни амалга ошириб хато қилмаганини тушунишингиз мумкин. Серхио ўзининг боши билан жамоасига бир қанча кубокларни тақдим этган.

Рамос тўпурар ҳимоячи. "Реал"га гол керакми? Жамоа сўнгги дақиқаларда бурчак тўпи ишлайди ва... давомини ўзингиз биласиз.



Мичель Сальгадо



Сальгадо аслида АПЛ жамоасида ўйнаш учун туғилган. Бироқ, ўзининг "Реал"да 10 та мавсум давомида кўрсатган ўйинлари орқали ушбу таркибга киришга лойиқ футболчи бўлган.


Кристиану Роналду



Хаттоки футболдан узоқ бўлган уй бекалари ҳам у ҳақида билишади. Роналду "Реал"га юлдуз бўлиб келган ва ўз савиясида ўйнаб кета олган кам сонли футболчилардан бири ҳисобланади. Тўғри, Криштида омадсиз ўйинлар ҳам бўлган. Аммо, Роналду учун омадсиз ҳисобланган мавсумд 99 фоиз футболчи учун орзу ҳисобланади!


Зинедин Зидан



"Галактикос"да у энг таниқли юлдуз эди. Зидандан доимо ўйинни ўзгартириб юборишни кутишарди. Мухлислар, матбуот, умуман, барча-барча Зиданни яхши кўрарди.

У бугунги кунда севимли жамоасининг бош мураббийи ҳисобланади ва Мадрид клубидаги ишлари чакки эмас.


Гути



Испаниялик тўп устаси нима учундир омадсиз футболчилар сирасига киради. Фаолияти давомида юлдуз футболчилар билан бирга ўйнаган. У "Реал"да 15 мавсум ўтказган.


Луиш Фигу



Айнан Фигунинг трансферидан бошлаб "Реал"да "галактикос" даври бошланган. "Барселона"дан "Реал"га ўтиш тарихи ҳақида эса каттагина мақола тайёрласа бўлади.


Рауль




Йерронинг кетиши ортидан, Рауль "Реал" сардорига айланади ва кўп йиллар давомида "қироллик клуби" шарафини ҳимоя қилади. Раулнинг "Реал"даги фаолияти ҳақида ортиқча таъриф бериб ўтирмасак ҳам бўлади.


Роналдо



У "Интер"да иккита оғир жароҳатни бошидан ўтказганди. Кўпчилик ўшанда Роналдонинг фаолияти якунига етаётгани ҳақида гапира бошлаган. Бироқ, у Испания пойтахтида фантастик уч мавсумни ўтказади ва тўпурарга айланади.


Сизнингча ушбу таркибдан яна кимлар ўрин олиши мумкин? Ўз вариантларингиз билан ўртоқлашинг!

sports.ru сайти асосида тайёрланди

Кеча "Барселона"нинг XXI асрдаги энг кучли 11 нафар футболчиси ни эътиборингизга тақдим этгандик

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика