"Реал"нинг собиқ президенти: "Роналдуни сотгани учун Перес жазосини олади"
15 июл 2018 00:15
Янгиликлар
"Реал"нинг собиқ президенти: "Роналдуни сотгани учун Перес жазосини олади"
"Реал"нинг собиқ президенти Рамон Кальдерон Криштиану Роналдунинг трансфери борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Реал" Роналдуни сотиб катта хато қилди, бу жамоага қимматга тушади. Кўпчилик Неймар ва Килиан Мбаппе ҳақида гапирмоқда, бироқ улар Роналдунинг даражасига етишига анчагина бор. Унинг товон пули 1 млрд евро эканлиги ҳам кўп нарсани билдирарди.
Флорентино Перес хатоси учун жазосини олади. Криштиану дунёнинг энг зўр футболчиси. Унинг савияси Альфредо Ди Стефано, Пеле ва Йохан Кройфф билан бир хил", - деди Кальдерон.
Фикрлар