"Реал"нинг навбатдаги мураббийи аниқ...ми?

Mirjalol Normatov
15 ноя 2024, 00:55
Хаби Алонсо катта эҳтимол билан "Байер"даги сўнгги мавсумини ўтказмоқда.

"Eurosport" маълумотига кўра, гарчи яна бир мавсумлик шартномаси бўлишига қарамасдан, ушбу мавсум якунланганидан кейин Алонсо "Байер"ни тарк этиши кутилмоқда.

Қайд этилишича, Алонсонинг навбатдаги иш жойи "Реал" бўлади. Шунингдек, Алехандро Гримальдо ҳам "Байер"дан кетиши кутилмоқда. Ушбу мавсумда 10 ўйинда 1тадан гол ва ассист қайд этагн ҳимоячи ёзда жамоасини алмаштиришни қарор қилган.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Eurosport