

Олдинроқ, "Реал"нинг қўшиқчининг иштироки сабаб стадионни тайёрлаш учун "Бетис"га қарши Ла Лига 38-тур доирасидаги баҳсни кўчиришни сўрагани маълум бўлган эди.
Ла Лига ўйинни 26дан 25 майга кўчиришга рухсат берди.
29 ва 30 майда "Сантьяго Бернабеу"да Тейлор Свифтнинг иккита концерти бўлиб ўтади. Ҳозирда қўшиқчининг Мадриддаги иштироки учун чипталар харид қилиш учун аризалар сони 450 мингдан ошди.
Тейлор тур давомида Европанинг кўплаб катта стадионлари, жумладан "Энфилд" ва "Уэмбли"да иштирок этади.



