"Реал"нинг кўпчилик мухлислари Роналду клубдан кетишини исташмоқда
18 янв 2018 11:12
Янгиликлар
"Реал"нинг кўпчилик мухлислари Роналду клубдан кетишини исташмоқда
Испаниянинг AS нашри ўз ўқувчиларининг "Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду бўлган муносабатини аниқлаш учун сўровнома ўтказди.
Унда мухлислардан футболчи "Қироллик клуби"да қолиши керакми ёки йўқми?" саволига жавоб олинди.
Сўровнома натижаларига кўра, унда иштирок этган 67,5% ишқибозлар Роналду "Реал"дан кетишини исташган.
Олдинроқ, "Реал" португалияликни сотишга тайёр эканлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди. Форвард камида 40 млн. евро маош олмоқчи. Унинг маоши Месси ва Неймарникидан кам ва футболчи бундан хафа.
Фикрлар