"Реал"нинг бугунги машғулоти бош мураббийсиз ўтди
29 окт 2018 19:12
Янгиликлар
"Реал"нинг бугунги машғулоти бош мураббийсиз ўтди
31 октябрь куни "Реал" Испания кубоги доирасида "Мелилья" жамоасига қарши баҳс олиб боради.
"Қироллик клуби" футболчилари кеча ўйинда қатнашган бўлса-да, бугун тўлиқ таркиб билан ушбу ўйин учун тайёргарликни бошлади.
Аммо машғулотларда "Реал" бош мураббийи Хулен Лопетеги қатнашмади. У кечанинг ўзидаёқ барча билан хайрлашиб, клубни тарк этиб бўлган, деб хабар бермоқда "Goal".
Олдинроқ айтилганидек, "Реал" бугун расмий равишда Лопетегининг истеъфосини эълон қилади ва унинг ўрнига Антонио Контени олиб келади.
Фикрлар