

23 ёшли футболчи "уч ранглилар" машғулотларини ўтказиб юборган. Журналист Фабрис Хокинснинг хабарига кўра, ярим ҳимоячи тиззасидан жароҳат олган ва Украинага қарши бўлиб ўтадиган ЖЧ-2026 саралаш ўйинида майдонга туша олмайди. Дидье Дешам Каваминганинг ўрнига терма жамоага "Ювентус" футболчиси Кефрен Тюрамни чақирди.
Ҳозирча Эдурардонинг жароҳати ҳақида аниқ маълумот берилмаган.



