UZ

Сўнгги янгиликлар

00:57"Арсенал"га МЮ тарбияланувчиси керак  0 00:24Мане 2015 йилда нега МЮга ўтмаганини айтди  0 23:54Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 23:37"Пахтакор" 7 ўйин деганда Суперлигада "Насаф"ни мағлуб этди  2 23:13Дуайт Йорк "Юнайтед"да Шешконинг ўрнига кимни ўйнатиш кераклигини айтди  1 22:50Каррагер "Ливерпуль" ҳақида: "Мавсумни тўлақонли пароканда қилиш учун марказий ҳимоячи жароҳат олса бўлгани"  0 22:16Жорди Альба: "Ямал ва Мессини солиштириш нотўғри"  0 21:54Камолиддин Тожиев: "Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди"  2 21:39Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?  36 21:21Аденис Шала: "Пахтакор"дан яхшироқ ўйнадик"  5 20:59Игорь Сергеев: "Мавсумни муносиб якунлаш керак"  3 20:39"Сурхон"нинг футболчилари олдида қарзлари бор  14 20:19Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди  172 20:05Суперлига. "Сурхон" – ОКМК 0:0  0 19:47Бьелса Уругвай терма жамоасини тарк этиши мумкин  1

"Реал"га ван Дейк хизматларини таклиф қилишди, лекин... Янгиликлар

"Реал"га ван Дейк хизматларини таклиф қилишди, лекин...

"Ливерпуль" ҳимоячиси Виржил ван Дейк агентлари футболчини "Реал"га 2025 йил ёзида ўз сафига қўшиб олишни таклиф қилган.

Айнан ёзда ван Дейкнинг "қизиллар" билан шартномаси якунига етади ва эркин агентга айланади. 

Нидерландиялик футболчининг вакиллари "Мадрид" ҳимоясидаги жароҳатлар билан боғлиқ муаммоларни инобатга олиб, мазкур сўровни юборишган. Бироқ "қаймоқранглилар" мазкур таклифни рад этган.

Таъкидланишича, "Реал" жамоага кўпроқ мос тушадиган бошқа профилга эга футболчилар фойдасига ван Дейк вариантига қизиқмаган. Қўшимчасига, "Мадрид" ўйинчининг 33 ёшдалиги туфайли ҳам таваккал қилишни истамаган.

Бундан ташқари, "Реал" ҳозирги марказий ҳимоячилари Антонио Рюдигер, Эдер Милитао, Давид Алаба ва Рауль Асенсиога ишонади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика