

Манбанинг хабар беришича, мадридликлар яқин келажакда Камбьясо учун "кекса синьора"га 40 миллион евро таклиф қилмоқчи.
Шу билан бирга, Турин клуби 24 ёшли футболчини ўз сафида сақлаб қолмоқчи. 2023/2024 йилги мавсумда Андреа Камбьясо "Ювентус" сафида 24 та расмий ўйинда майдонга тушиб, иккита гол урди ва тўртта голли узатмани амалга оширди.
"Ювентус" айни дамда А Серия турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.



