Бэйл яна жароҳат олди

11 ноя 2017, 00:41
Жароҳати боис Уэлс терма жамоасидан чақирув олмаган 28 ёшли футболчи 18 ноябрь куни Ла Лига доирасида “Атлетико”га қарши баҳс олдидан майдонга қайтиши учун ҳозирлик кўраётган эди.

Охирги марта 26 сентябрь куни “Боруссия” Д (3:1) га қарши учрашувда майдонга тушган Бэйл мадридликларнинг пайшанба куни ўтказилган машғулотларида яна оёқларида оғриқ сезган. Натижада футболчи яна бир неча ҳафта майдонга туша олмаслиги мумкин.



Манба: Marca