"Реал" харид қилмоқчи бўлган "Интер" ҳужумчисига "Бавария" ва "Челси" қизиқа бошлади

Aslanov Jasurbek
16 фев 2018
"Реал" ёзда сотиб олишни истаган "Интер" ҳужумчиси Мауро Икарди учун курашга "Бавария" ва "Челси" қўшилди.

Маълумотларга кўра, "Бавария", "Реал" ва "Челси"дан ташқари Икардига ПСЖ ҳам қизиқиш билдирмоқда. "Интер" ўз сардорини қўйиб юбормоқчи эмас ва шартномани узайтириш учун у ва унинг агенти Ванда Нара билан музокара олиб бормоқда. Нараззурлар форвардга йиллик маоши 6,5 млн. евро бўлган битим таклиф қилмоқда, аммо иккинчи томон 10 млн. евролик маошни истаяпти.

Жорий мавсум 24 ёшли ҳужумчи А Сериянинг 22та учрашувида майдонга тушиб, 18та гол урди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: FC Inter News