“Реал” ва “Барселона” бир футболчига қизиқишмоқда
30 май 2018 01:20
Янгиликлар
“Реал” ва “Барселона” бир футболчига қизиқишмоқда
“Ювентус” ярим ҳимоячиси Миралем Пьянич Испания грандлари қизиқишлари доирасида.
Sport.es интернет нашрининг хабарига кўра, “Реал” туринликлар ярим ҳимоячисини Лука Модричга ўринбосар сифатида кўрмоқда. Шунингдек, каталонияликлар ҳам 28 ёшли босниялик футболчига қизиқиш билдирмоқда. Пьяничнинг “Юве” билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзида ниҳоясига етади. Нашрнинг тасдиқашича, босниялик футболчининг трансфери 65 миллион еврони ташкил этиши мумкин.
Пьянич “Ювентус” сафида 2016 йилдан буён тўп тепиб келмоқда. Якунига етган маввсумда у жамоаси сафида 31 та учрашувда майдонга тугиб бешта гол урди ва 11 та голга ҳаммуаллифлик қилди.
Фикрлар