«Реал» ва «Аталанта» ўртасидаги УЕФА Суперкубогининг бош ҳаками маълум

Khoja
27 июл 2024, 08:40
УЕФА Суперкубоги ўйинини бошқарадиган ҳакамлар бригадаси маълум бўлди.

Швейцариялик 36 ёшли Сандро Шерер 2024 йил 14 август куни Варшавадаги «Миллий» стадионда бўлиб ўтадиган «Реал» – «Аталанта» баҳсига бош ҳакам этиб тайинланди.

Унга ҳамюртлари Стефан Де Алмейда ва Йонас Эрни ёрдам беришса, тўртинчи ҳакам вазифасини украиналик Николай Балакин бажаради.

Бастиан Данкерт (Германия) — VAR ҳаками. Унга Федаи Сан (Швейцария) ва Кристиан Дингерт (Германия) ассистентлик қилишади.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com