"Реал" тарбияланувчиси "Барселона"да ўйнамоқчи
26 май 2016 14:16
Янгиликлар
"Реал" тарбияланувчиси "Барселона"да ўйнамоқчи
"Наполи" ярим ҳимоячиси Хосе Кальехон агенти Мануэль Гарсия Килон ўз мижозини "Барселона"га таклиф қилди.
Олдинроқ Пепе Рейна Килон мурожаати билан Каталония клубига таклиф қилинганди. Аммо кўк-анорранглилар Рейнага қизиқиш билдирмади. Кальехонга келадиган бўлсак, "Барселона" аввалига футболчини харид қилмоқчи эди, аммо клуб ўйинчи учун 18 млн. евродан кўпроқ бериш ниятида эмас. Неаполликлар эса ўз ярим ҳимоячисидан камида 30 млн. евро ишлаб олмоқчи.
Кальехон "Реал" тарбияланувчиси ҳисобланади. У жорий мавсумда А Сериянинг 38 учрашувида 7 та гол урди ва шунча голли пас берди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар