"Реал Сосьедад" ва "Валенсия" Арнаутовичга қизиқишмоқда

Tolibjon Qosimov
3 авг 2013
"Реалу Сосьедад" ва "Валенсия" клублари "Вердер" ҳужумчиси Марко Арнаутовичга қизиқиб қолишди, деб хабар бермоқда немис матбуоти.
"Мен Арнаутович борасидаги таклифларни ўрганиб чиқаяпман", — дейди Германия клуби спорт директори Томас Айхин.

Эслатиб ўтамиз, "Вердер" Арнаутовичга жазо тариқасида асосий таркиб билан машқ қилишдан четлатганди. Бунга сабаб футболчи машинани тунги соат учда катта тезликда ҳайдаган ва тартибни бузганди. 

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.com