

Альваро Одриосола "Реал Сосьедад" билан шартнома имзолади.
27 ёшли испаниялик футболчи "Реал Сосьедад" тарбияланувчиси ҳисобланади. У "Реал"га 2018 йилда 32 миллион евролик товон пули эвазига ўтганди, бироқ пойтахт клубида ўз ўрнига эга бўла олмади.
"Қаймоқранглилар" ҳимоячини "Бавария" ва "Фиорентина"га ижарага берганди, шу боис Одриосола беш йил ичида "Реал" сафида бор-йўғи 49 та ўйин ўтказди.



