"Реал" собиқ президенти: "Бир кун келиб Моуринью қайтади"
27 окт 2018 18:17
Янгиликлар
"Реал" собиқ президенти: "Бир кун келиб Моуринью қайтади"
"Реал" собиқ президенти Рамон Кальдероннинг тахминича, "Манчестер Юнайтед"ни бошқараётган португалиялик мутахассис Жозе Моуринью Мадрид клубига қайтади.
"Агар Флорентино Перес кейинги бир неча йил давомида ўз лавозимида қолса, Моуринью "Реал"га қайтади. Бу Перес ҳурмат қилган ягона мураббий.
Бу яхшими, ёмонми, аммо Моуринью МЮни тарк этса, "Реал"га қайтади" - дейди Кальдерон.
Фикрлар