

Жумладан, "Реал" ўз майдонида "Манчестер Сити"ни қабул қилса, "Арсенал" "Эмирейтс"да "Бавария" билан тўқнаш келади. Ҳар икки баҳс 00:00 да старт олади.
Мадриддаги баҳс "Спорт" телеканали орқали намойиш этилади ва уни Даврон Файзиев шарҳлаб боради.

"Foreign Languages" телеканали орқали кўрсатиладиган иккинчи ўйинни эса Ҳасан Турдиалиев ва Аброр Жўрақулов шарҳлашади.



