

Мадриднинг "Реал" клуби футболчини ўз таркибига қўшиб олиш борасида умидини узмаяпти. "Қироллик клуби" Салахни сотиб олиш учун катта маблағ сарфлашга тайёр турибди. Бу ҳақда Diario Gol нашри хабар бермоқда.
Манбанинг таъкидлашича, "Реал" Муҳаммад Салахнинг трансфери учун 150 миллион евро тўлашга тайёр. "Қаймоқранглилар" бунга қўшиб Лукас Васкесни "Ливерпуль"га бермоқчи.




