"Реал" ПСЖ юлдузини харид қилмоқчи
25 май 11:23
Янгиликлар
"Реал" ПСЖ юлдузини харид қилмоқчи
"Реал" ПСЖнинг португалиялик хавбеки Витиньянинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.
Мадридликлар футболчини клубни тарк этаётган Лука Модричнинг ўринбосари сифатида кўрмоқда. Витиньянинг ПСЖ билан меҳнат шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади. Парижликлар португалияликни 2022 йилда "Порту"дан 41,5 млн еврога сотиб олишганди.
Витинья жорий мавсум ПСЖ сафида 50 та ўйин ўтказиб, уларда 7 та гол ва 2 та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар