"Реал ПСЖ юлдузи учун 100 млн евродан ортиқ таклиф қилишга тайёр

Alisher
27 окт 2024
"Реал" ПСЖнинг 18 ёшли хавбеки Уоррен Заире-Эмерига қизиқмоқда.

Бу ҳақда журналист Рауль Кабрера Хименес хабар бермоқда. Мадридликлар ёш иқтидор учун 110 млн евро атрофида тўлашга тайёрлар.

ПСЖ ўз тарбияланувчисини қўйиб юбормоқчи эмас. Парижликлар Заире-Эмерига янги шартнома таклиф қилишмоқчи ва унда ўйинчининг маоши сезиларли даражада юқори бўлади.

Заир-Эмери ПСЖ таркибида барча мусобақаларда 84та ўйин ўтказиб, 6та гол ва 7та ассист қайд этган.



AlisherМуаллиф
Манба: fichajes.net