"Реал" мухлислари учун "Эл-Классико"га оид муҳим янгилик
19 дек 2017 10:45
Янгиликлар
"Реал" мухлислари учун "Эл-Классико"га оид муҳим янгилик
"Реал" ҳужумчиси Гарет Бэйл "Барселона"га қарши бўлиб ўтадиган ЛаЛиганинг 17-тур учрашувида асосий таркибда майдонга тушмайди.
Уэльслик футболчи клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўзини кўрсатишга муваффақ бўлди, аммо "қаймоқранглилар" устози Зинедин Зидан таваккал қилишни истамаяпти. Бэйл ҳали формасини тўлиқ тиклаб олгани йўқ ва "Реал" мураббийлар штабининг фикрича, бундай баҳсда илк дақиқалардан майдонга тушиш қийин.
"Барселона" ва "Реал" ўртасидаги учрашув 23 декабрь куни "Сантьяго Бернабеу"да бўлиб ўтади.
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2
Фикрлар