"Реал" мухлислари жамоага Харри Кейн керак деб ҳисоблашмоқда
29 дек 2017 20:59
Янгиликлар
"Реал" мухлислари жамоага Харри Кейн керак деб ҳисоблашмоқда
"Реал" мухлислари жамоада "Тоттенхэм" ҳужумчиси Харри Кейнни кўришмоқчи.
Бундай натижа "Marca" нашри ўтказган сўровда юзага келди. Футболчини клубда кўришга 34% иштирокчилар овоз беришган. Неймар учун эса 24% овоз берилган.
13% мухлислар Килиан Мбаппега, 9% эса Роберт Левандовскига овоз беришган.
Эслатиб ўтамиз, Харри Кейн яқиндагина АПЛда бир тақвим йилида гол уриш бўйича Алан Ширернинг рекордини янгилаган эди ва 2017 йилда гол уриш бўйича (56та гол) Лионель Месси (54та гол)ни ортда қолдирган эди.
Фикрлар