"Реал" Милитаони Лондон клубига сотади

11 янв 2021, 20:10
Мадриднинг "Реал" клуби футболчиси Эдер Милитао қишки трансфер ойнасида "Тоттенхэм" таркибига бориб қўшилади, дея хабар тарқатди "Mundo Deportivо".

Таъкидланишича, 22 ёшли бразилиялик ҳимоячи "шпорлар" учун 34 миллион еврога тушади. 

Эдернинг "қироллик клуби" билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. "Transfermarkt" портали уни 30 миллион еврога баҳоламоқда.

Вальдано: Роналду "Реал"дан кетди ва "Олтин тўп"сиз қолди 


Манба: Mundo Deportivо