

Манбага кўра, Испания клуби футболчини келаси ёзда қўлга киритишга умид қилмоқда ва у учун 40-50 миллион евро тўлашга шай. Футболчининг ўзи ҳам мадридликлар сафига қўшилишга қарши эмас.
28 ёшли Канселу жорий мавсум "шаҳарликлар" таркибида 10 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.



