

Бугун тунда Мадрид жамоаси Ла Лиганинг қолдирилган турида “Хетафе”га қарши майдонга тушди. Биринчи бўлим сўнггида Антонио Рюдигер Мейсон Гринвуд билан тўқнашиб кетди ва шу сабабли ҳимоячи иккинчи бўлимда майдонга тушмади.
Ҳозирча германиялик футболчининг аҳволи борасида аниқ маълумот берилмаган. Шуниси маълумки, энди мадридликларда атиги битта соғ марказий ҳимоячи қолди.




