«Реал Мадрид» Италия терма жамоасининг асосий ҳимоячисини сотиб олмоқчи

Khoja
28 июн 2024
«Реал Мадрид» Италия терма жамоасининг асосий ҳимоячиси Риккардо Калафьори билан шартнома тузишни режа қилган.

Мадридликлар 22 ёшли футболчининг талантига ишонишмоқда ва у келажакда юқори даражадаги ҳимоячи бўлишига умид қилишмоқда.

«Болонья« ҳимоячиси ўтган мавсум 40 та учрашувда майдонга тушган. Унинг ҳисобида 2 та гол ва 6 та голли узатма бор. Ҳимоячининг трансфер нархи 40 миллион еврога баҳоланмоқда.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com