

Мусобақа финалида Карло Анчелотти бошчилигидаги Мадрид клуби Дортмунднинг "Боруссия"сини мағлубиятга учратди (2:0).
Шу тариқа, "Реал Мадрид" 15-марта УЕФА Чемпионлар Лигаси бош совринини қўлга киритди. Бу мутлоқ рекорд ҳисобланади!
Титуллар сони бўйича иккинчи ўринда "Милан" (7 бор). Кейинги ўринларда "Бавария" ва "Ливерпуль" (6 мартадан), кучли бешликни 5 та кубоги бор "Барселона" якунлаб беради.




