"Реал" Каталонияда бир киши кам бўлиб ғалаба қозонди
03 апр 2016 01:20
Янгиликлар
"Реал" Каталонияда бир киши кам бўлиб ғалаба қозонди
Учрашувнинг 56-дақиқасида "Барселона" кетма-кет амалга оширган бурчак зарбасини бу галгисини
самарали якунлади. Ракитич ошириб берган тўпни Пике боши билан дарвозага
аниқ йўллади - 1:0. Пепе бу вазиятда Пикега жавобгар эди. Аммо
португаль ҳимоячиси Пикени "ёпа" олмади.
Орадан 6 дақиқа ўтгач Марсело-Кроос-Бензема ижросидаги комбинацион ҳужумни Карим "чалқанча"
услубдаги голи билан якунлади - 1:1. Ажойиб ҳужум ва заргарона гол бўлди!
85-дақиқада "Реал" бир киши кам бўлиб "Барселона" дарвозасини ишғол қилди.
Карвахаль-Хесе-Бэйл-Роналду "квартети" уюиштирган чиройли ҳужумни Криро
жуда чиройли якунлади. Роналду тўпни жарима майдончаси ичида қабул қилиб
олди ва бемалол ўз иши, яъни голни киритди - 1:2.
Испания чемпионати, 31-тур. Турнир жадвали
Барселона – Реал Мадрид 1:2 (МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ)
Голлар: Пике 56, - 1:0. Бензема 62, - 1:1. Роналду 85, - 1:2.
Барселона – Браво, Пике, Альба, Дани Алвес, Бускетс, Ракитич (Туран, 74), Маскерано, Иньеста, Неймар, Месси, Суарес.
Реал Мадрид – Навас, Пепе, Марсело, Карвахаль, Рамос, Модрич, Каземиро, Кроос, Бэйл (Васкес, 90), Роналду, Бензема (Хесе, 78).
Огоҳлантиришлар: Рамос (10), Карвахаль (18), Суарес (27), Маскерано (29), Ракитич (58).
Четлатиш: Рамос (83).
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?
Фикрлар