

Португалиялик мураббий мадридликлар бошқарувини қўлга олиш учун бир қанча талабларни илгари сурди:
▪️ Бошланғич таркибни танлаш, жамоани бошқариш ва кийиниш хонаси муҳити устидан тўлиқ назорат.
▪️ Бош мураббийнинг вазифалари билан боғлиқ масалаларда клуб раҳбариятининг аралашувига йўл қўймаслик.
▪️ 2 йиллик шартнома.
▪️ Ўзининг мураббийлар штабини олиб келиш ҳуқуқи.
▪️ Жамоанинг ҳозирги таркибига ўзгартиришлар киритиш.
▪️ Ўйин фалсафасига мос келмайдиган 7 нафаргача футболчини таркибдан чиқариб ташлаш.
▪️ Клубнинг жароҳатлар билан боғлиқ муаммолари туфайли фитнес жамоаси ваколатларини кенгайтириш.
▪️ Раҳбариятнинг бошқа вакиллари иштирокисиз, фақат клуб президенти Флорентино Перес билан тўғридан-тўғри мулоқот.
▪️ Жамоанинг ёзги мавсумолди тайёргарлик режаларини белгилаш ҳуқуқи.



