UZ

Сўнгги янгиликлар

17:54"Келиб олиб кетинглар!" Ниакате чемпионлик Марокашга олиб берилганидан даҳшатда  0 17:44Даҳшатли талаб! "Атлетико"нинг 55 минг мухлиси финалга бормоқчи, аммо чипталар етмайди  0 17:31"Реал"да катта хавотир: Куртуа "Атлетико"га қарши супердербини ўтказиб юборадими?  0 17:20Расман: Кудряшов жамоадан кетди. "Сурхон"ни вақтинча Анвар Ғофуров бошқаради   0 17:03Энрике "Челси"ни тор-мор этгач лол қолдирди: "Бизнинг иккита голимиз ўйин тақдирини ҳал қилиб бўлганди!"  1 16:55Ўзбекистон Жаҳон чемпионати арафасида Европанинг топ терма жамоасига қарши ўйнаши мумкин  9 16:46Котрина Кулбите: "Тарих яратишга бир қадам қолди"   1 16:26Дик Адвокат "Фейеноорд"да Робин ван Персига маслаҳатчи бўлади  1 16:21Гвардиола "Реал"ни "Манчестер Сити"нинг энг қийин рақиби деб ҳисобламайди  8 15:20Жалолиддин Машарипов: "Узоғи билан 1 ойда умумий гуруҳга қайтаман"  3 13:40ФИФА Эронга умид билдирмоқда  2 13:13Сенегал футбол федерацияси Африка кубоги финалидаги қарорни CASга олиб чиқади  2 12:19"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи   84 12:01"Хоразм"-"Бунёдкор": устунлик "қалдирғочлар" томонидами?  2 11:12Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров: "Пахтакор"ни ютган "Навбаҳор"да ўзига ишонч юқори"   3

"Реал" Фран Гарсияни қўйиб юбормади: футболчи алоҳида шуғулланишни сўраган Янгиликлар

"Реал" Фран Гарсияни қўйиб юбормади: футболчи алоҳида шуғулланишни сўраган

Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Фран Гарсиянинг "Борнмут"га ижара асосида ўтиши амалга ошмай қолди.

"The Athletic" нашрининг хабар беришича, "қироллик клуби" ушбу трансферни блоклаб қўйган.

26 ёшли испаниялик футболчи АПЛ клубини ўзи учун етарли ўйин амалиётига эга бўлиш учун яхши имконият деб ҳисоблаган эди. У ҳатто Вальдебебасдаги машғулот базасидагиларга инглиз клубига ўтиш эҳтимоли жуда юқорилигини айтган. Бироқ Мадрид клуби раҳбарияти жума куни уни қўйиб юбормасликка қатъий қарор қилган.

Вазият тафсилотлари:

- Трансфер рад этилгач, Гарсия шанба кунги машғулотни жамоадан алоҳида, индивидуал тарзда ўтказишни сўраган.

- Клуб бу илтимосни рад этди. Натижада футболчи ОАВ учун очиқ бўлган дастлабки 15 дақиқани гуруҳ билан ўтказди, сўнгра машғулотни мустақил давом эттирди.

- Маълум бўлишича, Гарсия трансфер масаласида мураббий Альваро Арбелоа билан ҳам гаплашган.

- "Реал"нинг қишки трансфер ойнасидаги позицияси аниқ: жамоадан Эндрикдан бошқа ҳеч ким қўйиб юборилмайди.

Фран Гарсиянинг амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган бўлса-да, у ёзда кўпроқ ўйин амалиёти берадиган янги жамоа топишга умид қилмоқда. Маълумот учун, ҳимоячи жорий мавсум Ла Лигада 7 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол уришга эришди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика