"Реал" "Атлетико" ўйинчисига йилига 12 млн евро маош таклиф қилган
06 сен 2018 19:14
Янгиликлар
"Реал" "Атлетико" ўйинчисига йилига 12 млн евро маош таклиф қилган
Ҳимоячи Люка Эрнандеснинг "Реал"га амалга ошмай қолган трансфери деталлари маълум бўлди.
Олдинроқ, Мадрид клуби Жаҳон чемпионини сотиб олиш учун унинг шартномасидаги 80 миллион евролик товон пулини беришга тайёрлигини маълум қилган эди. Аммо, Эрнандеснинг ўзи "Реал" билан музокаралар олиб боришни рад этганди.
"France Football"нинг маълум қилишича, "Реал" Эрнандесга йилига 12 млн евро маош беришга тайёр бўлган ва унга 5 йиллик шартнома таклиф қилган.
22 ёшли француз "Атлетико" билан шартномани 2024 йилгача узайтирди. Товон пули эса 55дан 80 миллион еврога кўтарилди. Люканинг маоши йилига 8,5 млн еврога кўтарилди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум "Атлетико"дан "Реал"га Эрнандесларнинг кичиги Тео ўтган эди. Ушбу ёзда эса Тео "Реал Сосьедад"га ижарага кетди.
Фикрлар