"Реал" Альфонсо Дэвис трансфери учун қанча тўламоқчилиги маълум
24 фев 2024 17:11
Янгиликлар
"Реал" Альфонсо Дэвис трансфери учун қанча тўламоқчилиги маълум
"Бавария" ҳимоячиси Альфонсо Дэвис ёзда катта эҳтимол "Реал"га ўтади.
Маълумотларга қараганда, шу кунларда Мюнхенда "Бавария" раҳбарияти ва футболчининг агенти ўртасида учрашув бўлиб ўтган. Асосий масала "футболчининг келажаги" эди.
"Реал" Дэвис трансфери учун кўпи билан 40-50 млн евро тўлашга рози. "Бавария" ҳимоячининг шартнома муддати якунланишига 1 йил қолаётгани туфайли "қаймоқранглилар" бу суммани яна туширишга уринади, деб ҳисобламоқда.
Бугунги кунга келиб, Дэвис "Бавария"да қолишдан кўра, "Реал"га ўтишга яқинроқ турибди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар