

Футболчи "Реал"га ўтгани расман эълон қилингандан кейинги 48 соат ичида 345 мингта футболкаларни сотишга улгурди. Бу дегани ҳар соатда 7187 футболкалани мухлислар сотиб олишмоқда.
Ҳозирча клуб Хамес Родригезнинг футболкалари савдосидан 33,4 миллион евро ишлаб олди. Бу маблағнинг 40% клуб ҳисобига туширилади.
"Реал" ҳозирга қадар Хамес Родригезнинг трансферига ишлатилган пулларни учдан бирини қоплай олди.



