UZ

Сўнгги янгиликлар

03:38Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум  0 03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  4 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  16 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  15 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  2 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  4 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  10 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  6 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  28 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  20 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  380 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0

"Реал" 2022 йилда Мбаппега шартнома имзолаш учун фантастик суммадаги бонус таклиф қилгани маълум бўлди Янгиликлар

"Реал" 2022 йилда Мбаппега шартнома имзолаш учун фантастик суммадаги бонус таклиф қилгани маълум бўлди

Ўшанда Килиан бу таклифни рад этиб, ПСЖда қолишга қарор қилганди.

"Реал Мадрид" клуби Килиан Мбаппени 2024 йил ёзида қандай шартларга кўра у билан шартнома имзолаши мумкинлиги борасида хабардор қилди.

The Athletic нашри берган маълумотга кўра, 2022 йилда "Реал Мадрид" Киллиан Мбаппега йилига 26 млн евро маош таклиф қилган. Бундан ташқари, "Реал" франциялик ҳужумчига агар клуб билан шартнома имзолайдиган бўлса, 130 млн евро миқдоридаги бир марталик бонусни ваъда қилган. 2024 йилда эса "Реал Мадрид" берадиган таклиф бундай даражада бўлмайди. Клубнинг молиявий ҳолати, трансфер сиёсатининг ўзгариши ва бошқа сабаблар туфайли мадридликлар бу каби катта миқдордаги пулни Мбаппе учун сарфлай олишмайди.

Шунга қарамай, агарда Мбаппе "Реал"нинг олдингига нисбатан кичикроқ бўлган таклифини қабул қилсадиган бўлса ҳам, клубдаги энг кўп маош олувчи футболчига айланади. "Қироллик клуби" Килианни Мадридга олиб келиш учун бор имкониятини ишга солади. Тез орада франциялик ҳужумчи келажаги борасида қарор қабул қилади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика