Р.Бердиев: “Ал Фатҳ” вазиятдан унумли фойдаланди”

Aslanov Jasurbek
8 фев 2017
“Ал Фатҳ” – “Насаф” (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб “Насаф” устози Рўзиқул Бердиев иштирок этди.

-Бу каби катта ўйинларда гол урмасдан ғалаба қозониш қийин. Учрашув тақдирини биргина стандарт вазият ҳал этди.

- "Ал Фатҳ" бугун кўрсатган ўйини билан сизни ҳайратлантира олдими?

- Йўқ, биз "Ал Фатҳ"дан айнан шундай қаршилик бўлишини кутгандик. Чунки буларда жамоавий ўйин ҳам, индивидуал ҳаракати юқори даражадаги футболчилар ҳам бор. "Ал Фатҳ"нинг португалиялик легионерининг индивидуаль ҳаракати уларга ғалабани тақдим этди.

- "Насаф" танаффусдан сўнг ҳужумга ўтди. Нега жамоангиз илк дақиқаларданоқ ҳужумкор тактикада ўйнамади?

- Баҳсга тайёрлаган режамиз биринчи бўлимда ўз дарвозамиз даҳлсизлигини сақлашдан иборат ва яратиладиган вазиятлардан унумли фойдаланиш эди. Аммо афсуски ундай бўлмади. Драган Черан танаффусга чиқишдан олдин жуда қулай имкониятдан фойдалана олмади.

- Жамоангиз гарчи ютқазиб турган бўлсада, иккинчи бўлимда кераклигича ҳужумкор ўйнамади. Нимага?

- "Ал Фатҳ" аввало бунга имконият қолдирмади. Кези келганда биз иккита, учта ҳужумчи билан ҳам ҳаракат қилдик. Лекин рақиб  жуда яхши ҳимояланди.

- "Насаф" гуруҳ босқичига чиқа олмаганига нима сабаб бўлди: "Ал Фатеҳ" жуда кучли ўйнадими ёки жамоангизни кераклигича ушбу баҳсга тайёрлай олмадизми?

- Шуни айтишим мумкинки, иккала жамоа ҳам бир хил ўйин кўрсатишди. Аммо "Ал Фатҳ" яратилган вазиятлардан унумли фойдаланди. Беллашув айнан кимнингдир устунлиги остида ўтгани йўқ.



Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia