Райт: "Венгер "Арсенал"да хоҳлаган ишини қилмоқда, раҳбарият бунга чора кўриши керак"

Aslanov Jasurbek
31 мар 2017, 14:16
"Арсенал" собиқ футболчиси Иан Райт "тўпчилар" бош мураббийи Арсен Венгерни танқид қилди.

"Арсенал"да содир бўлаётган воқеаларни кўриб, клубда бошқарув йўқлигини билса бўлади. Венгер истаганини қилмоқда. Кимдир чора кўриши керак. "Арсенал" ва мухлислар барқарорликка муҳтож. Ҳар қандай бошқа клубда мураббийнинг бундай қарорларига имкон берилмайди" - дейди Райт.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Sun