Райола яна бир топ-футболчининг агенти бўлади
03 мар 2018 14:33
Янгиликлар
Райола яна бир топ-футболчининг агенти бўлади
Машҳур футбол агенти Мино Райола яқин вақтларда "Наполи" ҳужумчиси Лоренцо Инсиньенинг ҳам расмий вакили бўлади.
"Ҳозирча Инсинье билан ишламаяпман. У айни дамда ўзининг агенти билан шартномани бекор қилиш ишларини давом эттирмоқда. Фақатгина мана шу иш ҳал бўлса, у билан ишлайман.
Унинг келажаги? "Наполи" ўзининг асосий футболчиларини сотиб юборишни режалаштирмаяпти. Кўрамиз, келажакда нималар содир бўларкин", - деди Райола Football Italia нашрига.
Райола айни дамда Поль Погба, Златан Ибрагимович, Марко Верратти, Марио Балотелли ва Генрих Мхитарян каби футболчилар билан ҳам ишламоқда.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?
Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди
"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди
Фикрлар