Райола МЮ учун яна бир супер трансферга тайёрланмоқда...ми?!

Mirjalol Normatov
12 май 2018
"Аякс" футболчиси Жастин Клюйвертнинг агенти Мино Райола Амстердам жамоасини танқид қилди.

"Жастин шартномасини узайтирмади, демак у жамоадан кетишни истайди. Бироқ "Аякс" у билан шартнома имзолаб, қимматроққа сотишни ўйламоқда. Хўш, пулга ким чанқоқ? Аҳмоқ халқ мени футболчини жамоадан олиб кетишга ундамоқда деб ўйлайди. Бироқ Жастин клубда қолишни истамаётганини аҳмоқ ҳам тушуниб турибди", - деди Райола.

Олдинроқ 19 ёшли футболчи "Манчестер Юнайтед"га 80 млн евро эвазига трансфер қилишини борасида маълумотлар тарқаганди. 

Жастиннинг "Аякс" билан шартномаси 2019 йил июнига қадар давом этади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal.com